Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёлнинг мурдаси топилди

Полиция уни бўғиб ўлдирилган дея гумон қилмоқда,  тергов давом этяпти. 

Жамият
15 март, 10:48
Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёлнинг мурдаси топилди

Ўзбекистонлик аёл Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхона номеридан ўлик ҳолда топилди. India Today ҳодисанинг айрим тафсилотларини очиқлади

Полиция уни бўғиб ўлдирилган деб гумон қилиб, сирли ўлим ҳолатини қайд этган. Зарин исмли ўзбекистонлик аёл 5 март куни Бенгалуруга етиб келган ва меҳмонхона хонасида ёлғиз истиқомат қилган. 

37 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг ўлими юзасидан Ҳиндистон полицияси тергов олиб бормоқда.

5 март куни шаҳарга келган аёлнинг мурдаси эса 13 март куни топилган. 

Марҳума шаҳарнинг Сешадрипурам ҳудудидаги меҳмонхонада истиқомат қилган. Полициянинг айтишича, меҳмонхона ходимлари соат 16:30 да эшикни тақиллатган, аммо жавоб бўлмаган. Кейин ходимлар асосий калит ёрдамида эшикни очишди ва Заринни ўлик ҳолда топишган.

Январ ойида ҳинд режиссёрига турмушга чиққан ўзбек аёли мамлакатдан чиқиб кетаётганда ушланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+