Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Аввалги ҳоким Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимдан озод этилганди. 

Жамият
15 март, 11:50
Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Муроджон Абдураҳимов Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг қарори билан Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди

Маълумот ўрнида, Муроджон Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган. 

У Қибрай тумани "Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт" касб-ҳунар коллежида иқтисодиёт фани ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигида, кейинроқ «

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида мутахассис, бош мутахассис, бўлим мудири сингари вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз,  икки кун аввал Чирчиқнинг аввалги ҳокими Даврон Ҳидоятов ишдан кетганди.  Унинг янги лавозимга ўтгани хабар қилинди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+