UzAuto Motors оммабоп автомобиллар нархини оширди
2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариладиган Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt русумидаги автомобиллар нархи 3,5-6,7 фоизга қимматлашади.
UzAuto Motors оммабоп сотиладиган автомобиллар, жумладан Cobalt, Damas, Gentra каби автомобиллар нархини оширди.
Жумладан, компания 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариладиган Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt русумидаги автомобиллар нархи 3,5%-6,7% доирасида қимматлашини маълум қилди.
Нархларнинг ўзгариши дилерлар билан ҳамкорликнинг янги босқичига ўтилаётгани билан изоҳланган. Эндиликда UzAuto Motors ўз дилерларига кейинчалик сотиш учун автомобилларни харид қилиш имкониятини бермоқда.
Автомобилларнинг янги нархлари қуйидагича кўриниш олиши кутилмоқда:
- Cobalt GS-Style Plus MT – 133 598 000 сўм (ҳозиргача 124 264 000 сўм эди);
- Cobalt GX-Style Plus AT – 156 589 000 сўм (ҳозиргача 146 757 000 сўм эди).
- Damas D2 DLX Style Plus – 100 325 000 сўм (ҳозиргача 96 932 000 сўм эди).
Компания сўнгги марта нархларни 2024 йил октябрда оширганди. Шартнома олишдаги талотўплардан сўнг, машиналар онлайн йўл билан сотилиши йўлга қўйилди.
Декабр ойидаги сотувларда эса UzAutoMotors сайти киберҳужумга учрагани хабар берилганди.
Таъкидлаш керакки, сўнгги бор 2023 йил 22 декабр куни Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилганди.