platina.uz

Байден Путинга мурожаат қилиб, "ортга қайтмаслигини" таъкидлади

АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга 95 миллиард доллардан ортиқ ёрдам ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаганди. Лекин лойиҳа Вакиллар палатаси тасдиғидан ўтмаяпти. 

Жаҳон
8 март, 11:36
Байден Путинга мурожаат қилиб, "ортга қайтмаслигини" таъкидлади

АҚШ Украинани зарур бўлган қурол-яроғ билан таъминласа, у Россияни мағлуб эта олади, дейди АҚШ президенти Жо Байден. Бу ҳақда у Конгрессдаги нутқи давомида мамлакатдаги вазият тўғрисида йиллик мурожаатида айтиб ўтди. Жо Байден Украинага Америка қўшинларини юбормасликка ваъда берди, лекин уни қўллаб-қувватлашда давом этиш ниятини яна бир бор таъкидлади.

Байденнинг айтишича, Киевга ёрдам кўрсатилиши “АҚШнинг жаҳон етакчилигини йўқотишини истаганлар томонидан тўсиб қўйилган”.

“Мен Конгрессга мурожаат қиламан: Биз Путинга қарши туришимиз керак... Агар АҚШ ҳозир орқага чекинса, бу Украинани хавф остига қўяди. Европа хавф остида. Эркин дунё хавф остида, бу бизга зарар етказадиганларни далда беради. Президент Путинга мурожаатим оддий: биз ортга чекинмаймиз. Биз таслим бўлмаймиз. "Мен таслим бўлмайман", деди Байден.

13 феврал куни АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга 95 миллиард доллардан ортиқ ёрдам ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Қонун лойиҳасида Киев 60 миллиард доллардан ортиқ маблағ олишини кўзда тутади. Лойиҳа Вакиллар палатасига тасдиқлаш учун юборилган, бироқ лойиҳада АҚШнинг жанубий чегарасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар йўқлиги сабаб тасдиқдан ўтмаяпти.

Bloomberg нашрининг таъкидлашича, Европа Иттифоқи АҚШ ёрдамисиз Украинага ёрдамни икки баравар оширишга мажбур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Байден Путинни қаттиқ ҳақорат қилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+