ОАВ: Байден Путинни қаттиқ ҳақорат қилди
Кремл АҚШ президентининг сўзларига жавоб қайтарган.
АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путинга нисбатан ҳақоратли сўзларни айтди. Унинг сўзларини Оқ уй журналистларига асосланиб РИА "Новости" иқтибос қилиб келтирган.
Сан-Францискодаги сайловолди ташвиқоти тадбиридаги чиқиши чоғида Байден яна Путинга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатди ва уни "ақлдан озган" дея атади.
"Бизда Путин ва бошқаларга ўхшаган ақлдан озган итнинг болалари (!) бор ва улар сабаб биз доимо ядровий можаро ҳақида қайғуришимиз керак, аммо инсоният учун экзистенциал таҳдид - иқлим ўзгаришидир", - деган Америка раҳбари.
Бу АҚШ раҳбарининг Путин ҳақида айтган биринчи ҳақоратли баёноти эмас.
Аввал ҳам Байден Россия раҳбарини "диктатор", "қотил","ҳарбий жиноятчи" дея атаганди.
Ўз навбатида Кремлнинг жавоби ҳам кўп куттирмади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Байденнинг гапларини "шармандали баёнот" деб атади.