Нурафшонда 14 туп дарахт кесилади
Дарахтларни кесиш учун Тошкент Ботаника боғи ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси рухсат берган.
Нурафшон шаҳри ҳокими қарори билан 14 туп дарахт кесилади.
Тегишли қарор бугун, 7 март куни эълон қилинган. Унда айтилишича, мазкур дарахтлар қуриб қолгани сабабли кесиш қарори учун жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Шунингдек, дарахтларни кесиш учун Тошкент Ботаника боғи илмий хулосаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси рухсатномаси ҳам олинган.
Ўз навбатида кесилган дарахтлар ўрнига янги кўчатлар экиш чораси кўрилади.
Қарор ижроси шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Шомуродов зиммасига юкланган.
Бир неча кун аввал Нурафшон шаҳар ҳокими турли тадбирлар, жамғармалар, радарлар харид қилиш ва ободонлаштириш ишлари, газеталар обунасига пул ажратганди.