Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди
Аввалги ҳоким Халимжон Сафаров соғлиғидаги муаммолар сабаб лавозимдан озод этишларини сўраган.
Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди.
Айни вақтга қадар Ромитан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаллликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Очилов Анваржон Зубайдиллоевич Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга кўра, аввалги ҳоким Ҳалимжон Сафаров соғлиғидаги муаммолар сабаб лавозимда озод этишни сўраб мурожаат қилган.
Ҳалимжон Сафаров 1973 йил 2 майда Бухоро шаҳрида туғилган. 1995 йилда Бухоро давлат университети, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, 2023 йилда Казан федерал университети (магистратура)ни тугатган.