platina.uz

Тошкент вилоятидаги портлашларда икки киши қурбон бўлди

Бир киши эса шошилинч равишда шифохонага ётқизилган, ҳар иккала ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси тузилган. 

Жамият
2 март, 15:23
Тошкент вилоятидаги портлашларда икки киши қурбон бўлди

Тошкент вилоятида икки бахтсиз ҳодиса икки нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақида вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси эълон қилган икки буйруқда маълум қилинган.

Буйруқлар бир ҳафталик фарқ билан, жорий йилнинг 21 ва 27 феврал кунлари эълон қилинган.

Биринчи ҳужжатга кўра, Тошкент туманидаги Сабзавот маҳалласидаги кўп қаватли тураржойда фуқаровий тусдаги шартнома асосида ишлаётган С.С болгарка билан бочкани кесаётган вақтида чақнаш сабаб вафот этган.

Бундан ташқари, Чиноз туманида ғилдиракларни таъмирлаш участкасида икки уста юк машинаси ғилдирагини таъмирлаётганда у портлаб кетган. Оқибатда устахонадаги ҳайдовчи Х.Х вафот этган ва Д.Н Чиноз тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳар иккала ҳодиса юзасидан махсус текшириш комиссияси тузилган ва ўрганилиши белгиланган. Махсус текшириш комиссияси бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганади ва тегишли жойларга тақдим этади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+