Бухорода ҳиндистонлик талаба вафот этди
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2003 йилда туғилган 2-курс талабаси Навас Насмел 28 феврал куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, у талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган. Зудлик билан Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Навас Насмел вафот этган.
Дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневманияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан жони узилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Олмалиқдаги цехда юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатда уч нафар ҳиндистонлик том босиб қолиб ҳалок бўлганди.