platina.uz

ДХХ адвокат, транспорт бошқармаси ва ҳокимлик ходимини ушлади

Чиноз тумани ҳокимлиги ходими 6 минг АҚШ доллари билан, транспорт бошқармаси ходими эса давлатнинг “ISUZU” автобусини сотаётганда қўлга олинди. 

Жамият
28 февраль, 10:32
ДХХ адвокат, транспорт бошқармаси ва ҳокимлик ходимини ушлади

ДХХ тезкор тадбирларда адвокат, транспорт бошқармаси бош мутахассиси ва ҳокимлик ходимининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди.

Жумладан, ДХХ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида, прокуратура органларидаги мансабдор танишлари орқали енгиллик яратиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар вазирлигининг Жиззах вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Транспорт бошқармасининг Тендерлар ўтказиш бўлими бош мутахассиси Фориш туманида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхонага давлат томонидан берилган “ISUZU” автобусини сотиш ҳуқуқи бўлмасада, жисмоний шахсга 6,6 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Чиноз тумани ҳокимлиги ходими тумандаги кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредит асосида берилган уйлардан бирининг эгасини хабардорлигисиз, у кредит тўловларини амалга оширмаётганлигини рўкач қилиб, ушбу хонадонни банк балансига қайтариш орқали, бошқа бир фуқаро номига эгалик ҳуқуқини берувчи қарор чиқартириб, кредит расмийлаштириб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввал ДХХ Гулистон туманининг собиқ ҳокимини қўлга олганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+