ДХХ адвокат ва Миллий гвардия ходимини қўлга олди
Самарқанд вилоятида махсус тадбир ўтказилди.
ДХХ Миллий гвардия ходими ва адвокатни пора билан қўлга олди.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида 1990 й.т., Оқдарё туманида яшовчи, Миллий Гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси Иштиҳон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Ф.О. мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб фуқародан 1.500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, бошқарма томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, адвокат Ш.А. маҳаллий фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини бекор қилиш мақсадида ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун фуқародан 600 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, "Sh.A.” МЧЖ раҳбари Ш.Т. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетга 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши ҳамда ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасасига кўчириб бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввал ДХХ қалбаки дори тайёрловчи тиббиёт ходимини ушлаганди.