platina.uz

НАТО кенгаймоқда: Венгрия Швециянинг алянсга киришига рози бўлди

Венгрия парламентининг 188 депутати ушбу қарори ёқлади,  олти нафари эса қарши чиққан. 

Жаҳон
27 февраль, 9:30
НАТО кенгаймоқда: Венгрия Швециянинг алянсга киришига рози бўлди

Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини маъқуллади ва шу тариқа мамлакатнинг Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо бўлиши йўлидаги сўнгги тўсиқ ҳал этилди.

Венгрия НАТОнинг 31 та давлати ичида Швециянинг аризасини маъқуллаган охирги бўлди. Январ ойида эса ушбу масала бўйича овоз беришни узоқ муддатга қолдирган яна бир давлат - Туркия парламенти иттифоққа қўшилишга розилик берганди.

Венгрия парламентининг 188 нафар депутати Швеция аризасини ратификация қилиш учун, олти нафари эса қарши овоз берди.

Овоз беришдан сўнг Швеция Бош вазири Улф Кристерссон буни ўз мамлакати учун тарихий кун деб атади.

“Бугун тарихий кун. Энди барча НАТО давлатларининг парламентлари Швецияни алянсга қабул қилиш учун овоз беришди. Швеция Евро-Атлантика хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беришга тайёр”, - деб ёзади Кристерссон интернетда.

Икки юз йилдан бери ҳарбий иттифоқларга қўшилмаган Швеция 2022 йилда Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузи бошланганидан кейин Финляндия билан бирга НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Лекин унинг аризаси дастлаб Туркия ва Венгрия томонидан тасдиқланмай келаётганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+