platina.uz

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига директор тайинланди

Акмал Жуманазаров Энергетика вазирлигида электроэнергетика ва кўмир саноати масалалари учун масъул эди. 

Жамият
26 февраль, 20:40
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига директор тайинланди

Ўзбекистон Президентининг қарори билан Акмал Рўзиқулович Жуманазаров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Акмал Жуманазаров 2023 йил февралида Энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланганди. У вазирликда электроэнергетика ва кўмир саноати масалалари учун масъул эди.

Бундан ташқари у Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг асосий тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+