Жадидлар ҳақида илк йирик роман нашрдан чиқди
Романда жадидлардан ташқари озодлик йўлида жонини тиккан Мадаминбек қўрбоши каби фидойилар, мардикоролди сиёсатининг мудҳиш манзаралари, Қўқон мухториятидаги фитналар ва унинг қулаши, рус босқини каби воқеалар батафсил ёзилган.
Жадидлар ҳаёти ва ижоди ҳақида ўзбек адабиётида ёзилган йирик бадиий асар "Чўлпон" романи таниқли ёзувчи Наби Жалолиддин қаламига мансуб бўлиб, у "Янги аср авлоди" нашриёти томонидан қайта нашрдан чиқди. Ушбу асар Чўлпонга бағишланган бўлишига қарамай, унда барча жадидлар ҳақида сўз боради.
Икки китобдан иборат романда жадидлардан ташқари озодлик йўлида жонини тиккан Мадаминбек қўрбоши каби фидойилар, мардикоролди сиёсатининг мудҳиш манзаралари, Қўқон мухториятидаги фитналар ва унинг қулаши, рус босқини каби воқеалар батафсил ёзилган.
Миллатнинг энг забардаст шоири, ёзувчиси ва жадиди Чўлпон ҳаётидаги эврилишлар, болалиги ва ижоди ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Чўлпонни сотганлар очиқ-ойдин кўрсатиб берилади.
Чўлпоннинг қамалиши, қатл этилиши билан боғлиқ янги фактлар, ўзгача ёндашувлар романни янада бойитган. Энг муҳими, бари тарихий фактларга асосланган.
Дилогия 24 февралдан сотувга чиқарилди.