Адлия вазири катта маблағ ажратиш бўйича буйруқни имзолади
Мазкур пул Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига берилади.
Жамият
26 февраль, 16:37
Адлия вазири Акбар Тошқулов бюджетдан ташқари адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 млрд. сўм маблағ ажратди.
Тегишли буйруқ бугун, 26 феврал куни эълон қилинган.
Унда айтилишича, пул Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ихтисослаштирилган таълим муассалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига берилади.
Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш Адлия вазири ўринбосари Ш.Рабиевга юклатилган.
Аввалроқ Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов бюджетдан катта маблағ ажратганди.