Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Жамият
24 февраль, 17:19
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Охунов Бунёд лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Бунёд Охунов мазкур лавозимга 2023 йил октябр ойи охирида келганди.
У Қишлоқ хўжалиги вазирлигига келгунга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Азим Назаров ҳам ишдан олинганди.