Қозоғистонда педофиллар ва бола қотиллари умрбод қамалади
Мамлакат Мажилиси тегишли қонунни маъқуллади.

Қозоғистонда педофиллар ва болалар қотилларини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади: мамлакат Мажилиси тегишли қонунни маъқуллади.
Биринчидан, қуйидагича жиноий жавобгарлик ўрнатилади:
– соғлиққа енгил зарар етказганлик учун – энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача жарима ёки 200 соатгача жамоат ишлари ёхуд 50 суткагача қамоқ;
- тажовуз учун - энг кам иш ҳақининг 80 бараваригача жарима ёки 80 соатгача жамоат ишлари ёки 25 суткагача қамоқ.
Иккинчидан, вояга етмаган шахсни ёки ночор ҳолатдаги шахсни қийноққа солиш, соғлиғига оғир ва ўртача оғирликдаги зарар етказиш фақат озодликдан маҳрум қилиш билан якунланади.
Вояга этмаган шахсни ўлдириш ёки педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги муқобил бўлмаган жазо жорий этилади.
Учинчидан, вояга етмаган шахсга нисбатан ёки оилавий-маиший муносабатлар соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суд томонидан тиббий ташкилотларда психологик ёрдам олишлари талаб қилиниши мумкин.
Ваколатли органлар энди зўравонлик фактлари ҳақидаги оммавий ахборот воситалари хабарларига жавоб беради.
Аввалроқ Қозоғистонда террористлар ва педофилларни мамлакатга киритмаслик ва фуқаролик бермаслик муҳокама қилинганди.