Ортиқ Султонов янги лавозимга тайинланди
Бунгача у Самарқанд шаҳар маданият бўлимини бошқариб келаётганди.
Маданият
21 февраль, 10:00
"Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг Самарқанд вилоят бўлимига санъатшунослик фанлари номзоди, сўз устаси Ортиқ Султонов раҳбар этиб тайинланди.
Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Ортиқ Султонов дастлабки меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри сифатида бошлаган.
Сўнгра Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканали, “Ўзбекистон” телеканалларида режиссёр бўлиб фаолият юритган.
Ушбу тайинловга қадар Ортиқ Султонов Самарқанд шаҳар маданият бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.