Исроил ялпи ички маҳсулоти сезиларли миқдорда камайди
Бу Ғазода давом этаётган қонли уруш билан боғлиқ.
2023 йилнинг тўртинчи чорагида Исроил ялпи ички маҳсулоти сезиларли миқдорда камайди.
Мамлакат ЯИМси аввалги уч ойга нисбатан ўтган йилга нисбатан 19,4 фоизга камайди, деб ёзади Financial Times мамлакат марказий статистика бюросига асосланиб.
Бу кўрсаткичнинг кескин камайиши, 300 минг захирадаги аскарларнинг Ғазодаги урушга жалб этилиши билан боғлиқ, дея қайд этади FT.
Урушга чақирилган заҳирадагилар ўз ишларини тарк этишга мажбур бўлган.
Бундан ташқари, вазиятга Исроилнинг чегара ҳудудларидан эвакуация қилинган 120 мингдан ортиқ исроилликка маблағ ажратилиши таъсир кўрсатди, деб ёзади газета. Исроил ялпи ички маҳсулоти таҳлилчилар башорат қилганидан анча пастлади.
2023 йил ноябрь ойида Исроилнинг Cалcалист ишбилармонлик нашри Молия вазирлиги маълумотларига таяниб, ҲАМАСга қарши операция Исроилга 50 миллиард доллардан кўпроққа тушишини, агар жанговар ҳаракатлар давом этса, Исроил йиллик ялпи ички маҳсулотининг тахминан 10 фоизини ташкил этиши ҳақида хабар берди. Исроил расмийлари ҳарбий харажатларни 2024 йилги бюджетнинг устувор йўналиши деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг бир йиллик ЯИМси 500 миллиард долларга яқин маблағни ташкил этади.
Аввалроқ АҚШ Исроилга қуроллар ва бомбалар жўнатмоқчи экани маълум бўлганди.