platina.uz

Тошкентда 14,2 млрд. сўмлик табиий газ ўғирланди

Мазкур ҳолат сабаб жиноят иши очилган. 

Жамият
19 февраль, 14:21
Тошкентда 14,2 млрд. сўмлик табиий газ ўғирланди

Тошкентда 14,2 млрд. сўмлик газ яширинча талон-торож қилингани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманлари газ таъминоти бўлими масъул шахслари ҳудуддаги газ қувурларига уланиш аҳволини ўз вақтида кўздан кечириб, ўрганиш ишларини олиб бормаганликлари оқибатида “M.O.” МЧЖ раҳбари О.Х. ва бошқалар томонидан “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги ер ости юқори босимли газ қувурига яширинча уланиб, МЧЖ иссиқхонасида табиий газдан яширинча фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 14,2 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида газ заправкаларига чекловлар ўрнатилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+