platina.uz

Маданият вазирининг машинаси одам уриб юборди

Ҳодиса Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлган. 

Жамият
18 февраль, 9:50
Маданият вазирининг машинаси одам уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги йўловчини уриб юборгани видеоси тарқалди.

Маданият вазирлиги матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан баёнот берди.

Мазкур ҳодиса жорий йилнинг 16 феврал куни Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлган.

"Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилди. Шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишди. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланди.

Заруратга кўра, албатта, бу борада яна қўшимча ахборот берилади. Шу ўринда, юртдошларимиздан йўлда ҳаракатланиш маданиятига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз" дейилади вазирлик хабарида.

Ўз навбатида шахсан Озодбек Назарбековнинг ўзи жабрланувчининг ҳолидан хабар олган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+