Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди. Федерал жазони ижро этиш хизмати буни тасдиқлади.
Расмий хабарга кўра, Навалний қамоқхонада ўзини ёмон ҳис этган ва ҳушини йўқотган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда.
"Коммерсант" нашрига кўра, ҳодисага Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам муносабат билдирди. Песковнинг айтишича, Навалнийнинг ўлими Россия президенти Владимир Путинга етказилган.
Навалний мавжуд тузум ва Путинни танқид қилиши билан машҳур эди.
У 2020 йилда заҳарланган ва кейинчалик Европада даволаниб қайтгач, аввал 3,5 йил кейин эса 19 йилга қамалганди.