Бухоролик таниқли журналист вафот этди
У Журналистлар уюшмасининг Бухоро бўлимини бошқариб келаётганди.
Бухоролик таниқли журналист, Журналистлар уюшмасининг Бухоро бўлими раҳбари Бахтиёр Асадов вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси хабар берди.
Бахтиёр Асадов 65 ёшни қарши олганди.
Бахтиёр Асадов Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаб, узоқ йиллар соҳада самарали ижод қилди.
Фаолияти давомида “Ёш ленинчи” газетаси мусаҳҳиҳи, “Жондор овози” газетаси мухбири, “Бухоро ҳақиқати” газетаси масъул котиби, “Ўзбекистон” радиосининг Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича мухбири, “Ёшлар” телеканалининг Бухоро вилояти бўйича мухбири, шунингдек, “Бухоро спорти” газетаси бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.
Platina.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.