platina.uz

Пиёз нархи кескин ошиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Маълумки, Ўзбекистон пиёз экспорти бўйича жаҳонда юқори ўнталикка киради. 

Иқтисод
15 февраль, 15:55
Пиёз нархи кескин ошиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда пиёз нархи кескин кетиши ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.

"Юртимизда ҳали ҳаво совимай туриб, айрим таҳлилчи-блогер ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан мазкур совуқ ҳаво оқимининг пиёз нархи кўтарилишига сабаб бўлиши ҳақида асосланмаган хабар тарқатилмоқда.

Жумладан, мамлакатимиз ҳудудида кутилаётган совуқнинг аграр соҳадаги барча тармоқларга салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида зарур-чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

2024 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида тайёрланаётган пиёз ва саримсоқпиёзларга эса бу совуқ деярли таъсир кўрсатмайди" дейилади вазирлик эълон қилган хабарда.

Маълумот учун, республика бўйича 2024 йил ҳосили учун барча тоифа хўжаликларда август-сентябрь ойларида 64 минг гектар, ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида 82,8 минг гектар майдонда пиёз экинлари экилган.

Аввал East Fruit таҳлилчилари Ўзбекистонга пиёз нархи бироз ошгани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳар йили 200 дан 250 минг тоннагача пиёз экспорт қилиб, жаҳонда кучли ўнталикка киради. 2023/24 йилги мавсумда Ўзбекистондан пиёз экспорти рекорд даражада бўлиши кутилмоқда ва East Fruit ҳисоб-китобларига кўра, биринчи марта 300 минг тоннадан ошиши мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+