platina.uz
Жамият

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

Академия қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишлари, узоқ ва яқин муддатли дастурларни белгиловчи ҳамда мувофиқлаштирувчи муассаса саналади. 

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади.

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–40-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази негизида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Академия) ташкил этилади.

Академия қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишлари, узоқ ва яқин муддатли дастурларни белгиловчи ҳамда мувофиқлаштирувчи, агросаноат мажмуини илмий жиҳатдан ривожлантиришни амалга оширувчи давлат илмий муассасаси ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги, ер муносабатлари билан боғлиқ ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш жараёнида мажбурий тартибда Академияда илмий экспертизадан ўтказилади.

Академияда қуйидаги унвонлар бериш тартиби жорий қилинади:

- ёш академик;

- Академия профессори;

- Академиянинг мухбир аъзоси;

- Академиянинг ҳақиқий аъзоси (академик);

- Академиянинг хорижий аъзолари.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid