platina.uz

Тошкент вилоятида тадбиркорнинг 559 минг доллари талон-торож қилинди

Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият
13 февраль, 10:52
Тошкент вилоятида тадбиркорнинг 559 минг доллари талон-торож қилинди

Оққўрғон туманида тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “A.O.” МЧЖ таъсисчиси З.К. ва бошқалар 2021-2023 йиллар давомида “М.Г.” хусусий корхонаси ва “Б.О.” МЧЖга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб бериши эвазига уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 млрд сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, МЧЖ таъсисчиси З.К. ва ишчиси Э.Х. фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағлари ҳисобидан “Trailblazir, “BYD Yuan Plus” ва “Cobalt” русумли енгил ҳамда “Sitrak” русумли юк автотранспорт воситаларини харид қилганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+