platina.uz

Қозоғистон шифохоналарида ниқоб тақиш мажбурий қилинмоқда

Шунингдек, аҳоли гавжум жойларда ҳам ниқоб тақиш тавсия этилади.

Жаҳон
9 февраль, 15:03
Қозоғистон шифохоналарида ниқоб тақиш мажбурий қилинмоқда

Қозоғистонда тиббиёт муассасаларида яна ниқоб тақиш тартиби жорий этилди ва аҳоли гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия қилинмоқда.

Бу ҳақда Бош давлат санитария шифокори Айжан Эсмагамбетова эълон қилган қарорда айтилади.

“Тиббий ташкилотларда ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқоблардан фойдаланишини, антисептик воситалар мавжудлигини таъминлаши зарурлигига қарор қиламан”, дейилади “Ҳаво-томчи орқали юқадиган юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги ҳужжатда.

Шунингдек, аҳолига аэропортлар, темир йўл ва автовокзаллар, бозорлар, савдо ва кўнгилочар марказлар, театрлар, кинотеатрлар, давлат хизматлари марказлари, банклар ва барча транспорт турларида ниқоб тақиш тавсия этилади.

Қарор 8 февралдан кучга кирган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+