Лукашенко "Янги Ўзбекистон" боғига борди
Унга бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилди.
Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бугун, 8 февраль куни “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Унга бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилди.
"Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Ватанимизнинг 3 минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Беларусь делегациясида катта таассурот қолдирди" дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Лукашенко кеча 7 феврал куни мамлакатимизга етиб келганди. Ўзбекистон ва Беларус президентлари "Ҳумо арена" га ташриф буюриб, хоккей баҳсини кузатдилар.