platina.uz

Лукашенко Беларусда янги президент келишига ишора қилди

У президентликдан кетгач, "қишлоққа бориб ҳаёт кечириши"ни айтган. Лукашенко 1994 йилдан буён раҳбарликни ҳеч кимга бермасдан келмоқда. 

Жаҳон
12 август, 10:21
Лукашенко Беларусда янги президент келишига ишора қилди

Беларус президенти Александр Лукашенко Шкловский туманига сафари чоғида беларусликларни "мамлакатда тез орада бошқа президент бўлиши мумкинлиги" ҳақидаги фикрга ўрганишлари кераклигини айтди.

"Мен ҳаммангизга омма олдида айта бошлаяпман: президент бошқа киши бўлишига кўникишингиз керак", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради "СБ-Беларус Сегодня" давлат нашри.

Шу билан бирга, Лукашенко маҳаллий аҳолини эртага ҳам, ундан кейин ҳам ташлаб кетмаслигига ишонтирди. "Аммо ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин, мен ҳам сизлар каби абадий эмаслигимга кўникишингиз керак", деди президент.

Шунингдек, у кетишдан олдин беларусларга тинч ва осойишта мамлакат қолдириб кетаётганига ишонч ҳосил қилишни исташини айтди.

"Мен кетганимда, бирон қишлоқда сизнинг ёнингизда яшайман, қайтиб келаман ва вазият ёмонлашмаганини эслайсиз ва раҳмат айтасиз", деди Лукашенко.

2025 йилда Беларусда еттинчи бор президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Лукашенко аввалги сайловларнинг барчасида ғалаба қозонган. У мамлакатни 1994 йилдан бошқариб келади. 2020 йилги сайловларни Ғарб томони тан олмаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+