platina.uz

Фарғонадаги заправкада жанжал: бир киши вафот этган

Бош прокуратура икки нафар шахс ушланганини маълум қилди.

Жамият
5 февраль, 9:43
Фарғонадаги заправкада жанжал: бир киши вафот этган

Фарғонадаги заправкада жанжал юз берди, натижада бир киши вафот этди.

3 февраль куни Данғара туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шахобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган.

Шу пайтда безориликни олдини олиш мақсадида, уларни ажратиш учун келган бошқа шахсга (2001 й.т.) ҳам фаол қаршилик кўрсатилган. Бир неча вақтдан сўнг, ушбу шахс хушини йўқотган ва шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.

Олиб борилган тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар процессуал тартибда ушланган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Марҳумнинг ўлими юзасидан Данғара тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

"Тергов ва текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади" дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+