platina.uz

Чиноз туманига янги ҳоким тайинланди

Аввалги ҳоким Зойир Мирзаевга биринчи ўринбосар бўлганди. 

Жамият
5 февраль, 18:05
Чиноз туманига янги ҳоким тайинланди

Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Шерзод Салихов 1982 йили Тошкент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2004 йили Тошкент давлат педагогика университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини tamomlagan.

Шерзод Салихов меҳнат фаолиятини Тошкент туманидаги Алишер Навоий номидаги ширкат хўжалигида ишчи вазифасида бошлаган.

Шунингдек, фаолияти давомида у “Абдуҳаким барака” фермер хўжалиги раҳбари, Зангиота тумани “Навоий миришкор” агрофирмаси раҳбари, Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сингари масъул вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар Шерзод Салихов Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввал Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаган Ботир Алимбеков январ ойи охирида Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+