platina.uz

Пенсиянинг энг кам миқдорлари оширилди

Ўзгаришлар бугун, 1 февралдан кучга киради. 

Иқтисод
1 февраль, 10:32
Пенсиянинг энг кам миқдорлари оширилди

Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (ПФ–24-сон, 31.01.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан:

- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 621 минг сўм;

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 621 минг сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори (камбағаллик даражаси) киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор маошлар ва пенсиялар ўтган йили декабр ойида 7 фоизга оширилганди. Шу жумладан:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг (ҳозир 347 минг) сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг (ҳозир 677 минг) сўм;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг (ҳозир 980 минг) сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 340 минг (ҳозир 330 минг) сўм этиб белгиланган.
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+