Ойлик ва пенсиялар ошириладиган бўлди
Фармон билан талабаларнинг стипендиялари ўзгаришсиз қолган.
Иқтисод
17 ноябрь 2023 йил
1 декабрдан Ўзбекистонда ойлик иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади. Бу ҳақда президент фармони имзоланди.
Унга кўра, иш ҳақи ва пенсиялар 7% га оширилмоқда. Шунингдек:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг (ҳозир 347 минг) сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг (ҳозир 677 минг) сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг (ҳозир 980 минг) сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – 340 минг (ҳозир 330 минг) сўм этиб белгиланмоқда.
Фармон билан талабаларнинг стипендиялари ўзгаришсиз қолган.
Ойликлар охирги марта шу йил апрелда 7 фоизга оширилган эди.