platina.uz

1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимлари ойлиги оширилади

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати ОАВ учун ташкил этилган махсус брифингда маълум қилди.
Жамият
28 март 2023 йил
1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимлари ойлиги оширилади

Президент фармонига кўра, 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимлари ойлиги оширилади.

Пенсиялар 7 фоизга оширилади:

▪️пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори — 347 минг сўм:
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори — 677 минг сўм;
▪️ногиронлик ва иш стажи кам бўлган пенсиялар миқдори — 747 минг сўм.

Бюджетдан ойлик оладиганлар маоши 7 фоизга оширилади:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 980 минг сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори — 330 минг сўм.

Бунда тиббиёт, таълим ва мактабгача таълим ходимларининг ойликлари ошади холос. Бошқа соҳаларда ўзгармайди.

Барча учун ойлик иш ҳақи охирги марта 2022 йил 1 июндан 12 фоизга кўтарилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+