Избосканда 24 фуқаронинг мулки бузилади
Ушбу қарорга автомобил йўлини кенгайтириш сабаб сифатида келтирилган.
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори билан Избоскан туманидаги 24 фуқаронинг мулки бузилади. Бунга Наманган-Ҳаққулобод -Пойтуғ-Лўғимбек-Янгиқишлоқ автомобил йўлини кенгайтириш сабаб қилиб кўрсатилган.
Эндиликда ушбу йўл кенгайтирилади, пиёдалар ўтиш жойлар ва ирригация тизимлари, тунги ёритиш тармоқлари ўрнатилади.
Қарорда айтилишича, Мирзо Улуғбек МФЙ Шифокорлар ва Янгибозор кўчаларида жойлашган уйлар олиб қўйилади.
Шунингдек, фуқаролар билан мулкни олиб қўйиш бўйича очиқ муҳокама ўтказилиб, 24 та мулкдордан дастлабки розилик хати олинган ва бу ҳақда баённома расмийлаштирилган.
Қарорда бузиладиган мулклар ва эгалари рўйхати тўлиқ тақдим этилган. Мулклар бўшатилгандан сўнг, 4 ой давомида қурилиш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, Избоскан тумани ҳокимлиги ва мулкдорлар компенсация ва бошқа масалаларни ўзаро нотариал тартибда расмийлаштириши белгиланган.