platina.uz

Миянинг ёш ва соғлом бўлишига ёрдам берувчи маҳсулотлар

Тўғри овқатланиш мияни соғлом ҳолатда сақлашда муҳим рол ўйнайди.

Жамият
31 январь, 13:14
Миянинг ёш ва соғлом бўлишига ёрдам берувчи маҳсулотлар

Тўғри овқатланиш мияни соғлом ҳолатда сақлашда муҳим рол ўйнайди. Диетолог Ума Наиду қандай қилиб ушбу муҳим органнинг ёшлигини таъминлаш мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Биз истеъмол қиладиган овқат ҳазм бўлганда, ичак микробиомасидаги триллионлаб микроблар билан ўзаро таъсир қилади ва турли моддаларга бўлинади, бу эса вақт ўтиши билан бизнинг руҳий ҳолатимизга таъсир қилади", - дея экспертдан иқтибос келтиради "Вечерняя Москва" газетаси.

Шифокорнинг сўзларига кўра, агар танада баъзи моддалар етишмаса, ички органлар, шу жумладан мияда ҳам муаммолар бошланади. Рационга кўпроқ тола ва полифенолларни киритиш орқали витамин ва минералларнинг этишмаслигининг олдини олиш мумкин.

Тола сабзавот, мева ва дуккакли экинларда, полифеноллар эса сабзи, зайтун, кўкатлар ва қулупнайда учрайди, дейди шифокор. Ферментланган овқатлар ҳам мияни ёш сақлашга ёрдам беради, чунки улар яллиғланишни камайтиради.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, турли ўтлар ва зираворларнинг антиоксидант хусусияти мия саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Аввалроқ 2023 йилда ўзбекистонликлар қандай касалликлардан вафот этаётгани маълум қилинганди. Унда қон айланиш тизими касалликлари яққол етакчилик қилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+