Ўзбекистонликлар қандай касалликдан кўпроқ вафот этмоқда?

Ўтган йилда вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди.

Жамият
29 январь, 21:27
Ўзбекистонликлар қандай касалликдан кўпроқ вафот этмоқда?

Ўзбекистонда вафот этаётган фуқароларнинг катта қисми қон айланиш тизими касалликларидан вафот этмоқда. Жами марҳумларнинг 61,1 фоизи шу сабабдан вафот этган, дейилади Статистика агентлиги маълумотида. 

Маълумотлар 2023 йил январ-декабр ойларини қамраб олган. 

Ўсимталардан 10,8 фоиз, нафас олиш аъзолари хасталикларидан 5,5 фоиз, бахтсиз ҳодиса ва заҳарланишлардан 4,8 фоиз аҳоли оламдан ўтмоқда. 

Бошқа касалликнинг ҳиссаси 12,4 фоизни ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича вафот этиш коэффициенти энг юқори Тошкент шаҳрида 5,2 промилле, Қорақалпоғистон  Республикаси, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 5,1 промиллени ташкил этган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+