Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ишдан олинди

У президент йиғилишларидан бирида ҳайфсан олганди. 

Жамият
30 январь, 13:36
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ишдан олинди

Шу вақтга қадар Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаб келган полковник Шуҳратжон Сотволдиев ишдан олинган. Унинг кейинги иш жойи ҳозирча номаълум. 

Сотволдиев 2021 йил апрелда Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда ҳайфсан олганди. 

Вилоят ҳокимлигига кўра,  полковник Исмоилов Абдувохид Саломович Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. 

Абдувоҳид Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз,  1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган А.Исмоилов бугунгача Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+