platina.uz

Зойир Мирзаевнинг биринчи ўринбосари ишдан кетди

Холмирза Ниёзов бу лавозимга 2022 йил феврал ойида тайинланганди.

Жамият
29 январь 2024 йил
Зойир Мирзаевнинг биринчи ўринбосари ишдан кетди

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ниёзов Холмирза Ўзгенович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори билан бу лавозимга Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Баҳодирович Алимбеков вазифа бажарувчи этиб тайинланди.

Холмирза Ниёзов биринчи ўринбосарликка 2022 йил феврал ойида тайинланганди. У аввал Олтиариқ тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+