Саккиз йилдан бери қидирилаётган ўзбекистонлик аёл депортация қилинди
У Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинган.
Истанбулда саккиз йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл ушланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консуллиги маълумот берди.
"Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини Фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб 2016 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган,1957 й.т. Рита Халилова
жорий йилнинг 13 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган эди.
Р.Халилова 28 январ куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди" дейилади хабарда.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.
Аввалроқ турк полицияси Интерпол қидирувга берган шахсларни ушлагани, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги маълум бўлганди.