Istanbul Modern музейи 9 миллион сайёҳни қабул қилди
Шунингдек, 900 мингга яқин болалар ва ёшларга бепул санъат дарслари бериб келинган.
Istanbul Modern ўзининг 19 йиллигини янги музей биносида нишонламоқда.
Муассаса томонидан берилган баёнотга кўра, 2004 йил 11 декабрда ташкил этилганидан буён музей 9 миллион зиёратчини қабул қилиб, 900 мингга яқин болалар ва ёшларга бепул санъат дарслари бериб келган.
Музей очилганидан буён 77 та муддатли ва коллекция кўргазмалари, 42 та фотосуратлар, 13 та видео кўргазмалар ва 17 та халқаро кўргазмалар ўтказилиб, 422 та кино дастури билан 4 мингдан ортиқ фильмлар намойиш этилди.
Баёнотга ўз фикрларини билдирган Istanbul Modern бошқарув кенгаши раиси Оя Эжзажибоши музейнинг 19 йиллиги муносабати сўзлаган нутқида қуйидагиларни қайд этди:
“Республикамизнинг 100 йиллиги муносабати билан архитектор Рензо Пиано томонидан лойиҳалаштирилган музей ҳозирги кунга келиб шаҳримиз ва юртимизнинг рамзий биноларидан бирига айланганини кўришдан хурсандмиз. Ўн тўққиз йилни ортда қолдириб, йигирманчи йилимизга қадам қўяр эканмиз, таклиф этиладиган хизматларимизга муносиб лойиҳалаштирилган биномизнинг ўзига хос устунликлари, инфратузилмалари, технологиялари ва ташриф буюрувчиларга йўналтирилган ижобий хусусиятлари билан халқаро диққатга сазовор марказлардан бири ўлароқ шаҳримизнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.”.
Маълумот ўрнида, музей архитектурасида дунё миқёсидаги мутахассислик ва тажрибага эга бўлган Renzo Piano Building Workshop томонидан ишлаб чиқилиб, маҳаллий ва хорижий зиёратчиларни бирдек жалб қила олган Istanbul Modern’нинг 2023 йил 4 майда очилган янги биноси биринчи олти ойда 500 минг киши томонидан зиёрат қилинган.