Истанбул Модерннинг янги биноси "мўжиза асарлар" рўйхатига киритилди

Бино Рензо Пиано бошчилигидаги жамоа томонидан ишлаб чиқилган.

Жамият
16 январь, 12:26
Истанбул Модерннинг янги биноси "мўжиза асарлар" рўйхатига киритилди

Истанбул Модерннинг янги биноси 100 йилдан ортиқ вақтдан бери нашр этилган, дунёнинг етакчи архитектура ва дизайн журналларидан бири Architectural Digest томонидан аниқланган "2024 йилнинг мўъжиза асарлари" рўйхатига киритилди.

Architectural Digest томонидан ҳар йили эълон қилинган ва "Мўъжиза асарлар (Wоrks of Wonder)" рўйхати сифатида ҳам танилган "2024 WоW Рўйхати"га киритилган Истанбул Модерннинг янги биносининг саноат ва замонавий дизайни мақтовга сазовор бўлди.

Истанбул Модерннинг янги музей биносини ҳам ўз ичига олган ушбу рўйхатга очилиши билан донг таратган ва дунёдаги энг катта ЛED глобус сифатида таърифланган Лас-Вегасдаги "Сфера", Мадриддаги Қироллик коллекциялари галереяси ва Хиросимадаги Симосе санъат музейи билан бутун дунёдан жами 18 та ажойиб бинолар киритилган.

Туркиянинг Галатапортдаги биринчи замонавий ва замонасига уйғун санъат музейи бўлган Истанбул Модерннинг янги биноси, музейнинг асосчиси Эжзажибаши Груп ва унинг бош ҳомийси Доғуш Груп-Билгили Ҳолдингнинг биргаликдаги ҳиссаси билан қурилган.

Истанбул Модерн янги биносининг лойиҳаси бутун дунё бўйлаб машҳур маданият ва санъат муассасалари ҳамда музейлари архитектурасида таниқли Рензо Пиано бошчилигидаги жамоа томонидан ишлаб чиқилган.

 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+