Путиннинг сайловдаги рақиблари маълум бўлди
Марказий сайлов комиссияси Путиннинг номзодини тасдиқлади.
Марказий сайлов комиссияси Владимир Путинни Россия президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Шунингдек, Путиннинг сайловдаги рақиблари маълум бўлди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилованинг хабар беришича, тегишли қарор бир овоздан қабул қилинди.
Мустақил номзод сифатида сайловга бораётган Путин 31 январгача Марказий сайлов комиссиясига 300 мингдан ортиқ сайловчи имзосини топшириши керак эди. Путиннинг штаб-квартираси Марказий сайлов комиссиясига 315 минг имзо топширган, улардан 91 таси комиссия томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.
Владимир Путин рўйхатга олинган тўртинчи номзод бўлди. Ундан олдин аллақачон учта парламент партияси - Николай Харитонов (Коммунистик партия), Владислав Даванков ("Янги одамлар") ва Леонид Слуцкий (ЛДПР) номзодлари тасдиқланганди.
Яқин кунларда парламентдан ташқари “Фуқаролик ташаббуси” партиясидан номзоди илгари сурилган Борис Надеждин тўпланган имзоларни Марказий сайлов комиссиясига топшириши керак. 26 январ куни Надеждин “Независимая газета”га 200 минг имзо тўплай олганини айтди (рўйхатдан ўтиш учун МСКга 105 минг имзо тақдим этиши керак).
Эслатиб ўтамиз, агар Путин бўлажак сайловларда ғалаба қозонса камида 2030 йилгача ҳокимиятда қолади.
Аввалроқ Путинни қўллаб-қувватлаш учун бутун мамлакат бўйлаб 1,8 миллиондан ортиқ имзо тўплангани айтилганди.