Халқ шоири Усмон Азим жудоликка учради
Шоирнинг яқин инсонларидан бири вафот этди.
Маданият
28 январь 2024 йил

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг акаси Ҳаким бобо Азимов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Жаноза намози бугун, 28 январ куни соат 14:00да Бойсун тумани Газа қишлоғида ўқилади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал таниқли актёр Турғун Азизов оламдан ўтганди.