Тошкент вилоятидаги заводда икки ишчи томдан қулади
Ҳодиса Ангрендаги цемент заводида рўй берган.
Тошкент вилоятида ўтган 2023 йил ва жорий йил бошида бир неча ишчи иш жараёнида жабрлангани маълум бўлди. Бу ҳақда вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруқларида маълум қилинган.
Жумладан, 2024 йил 12 январ куни Ангренда цемент заводи қураётган ишчилар Н.Парпиев ва Ли Жонгжун қурилишнинг том қисмидан йиқилиб оғир жароҳат олган.
Бундан ташқари 2023 йил 21 ноябр куни Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ишчиси Қ.Хусенов иш жараёнидан оғир тан жароҳати олгани маълум бўлди.
Мазкур ҳодисадан бир кун аввал, 20 ноябрда эса комбинат арматурачиси Ф.Пуртиков ҳам жабрланган.
Шу жумладан, 2023 йил 22 июл куни Ўртачирчиқ тумани электр корхонаси юристи Х.Қўзиевга корхона ишчиси А.Сайдалиев оғир жароҳат етказган.
Камбағаллик бошқармаси эълон қилган ҳужжатларга кўра, барча ҳодисаларни текшириш учун махсус комиссиялар тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.