Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот қанчага ўсгани очиқланди
Киши бошига ЯИМ миқдори қарийб 2,6 минг доллардан тўғри келмоқда.
Иқтисод
27 январь, 11:24
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 91 млрд. АҚШ долларига етди.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 трлн сўмни ташкил этди.
Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 млрд АҚШ долларига тенг. Кишига бошида ЯИМ миқдори қарийб 2,6 минг доллардан тўғри келмоқда.
Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 6 фоизга ўсган. Бу миқдор 2022 йилда 5,7 фоизни ташкил этганди. 2022 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 888,3 трлн сўмни ташкил этган.