platina.uz

Тошкент орқали учаётган самолёт ҳалокатга учрагани айтилмоқда

Самолёт бортидаги барча киши ҳалок бўлган. 

Жамият
21 январь, 12:49
Тошкент орқали учаётган самолёт ҳалокатга учрагани айтилмоқда

Афғонистон шимолида Тошкент томонга учаётган самолёт ҳалокатга учрагани хабар қилинмоқда. Олти киши ҳалок бўлгани айтиляпти.

Рус ОАВларига кўра, бу Россия рўйхатдан ўтган «Gazpromavia»нинг Falcon 10B (RA-09011) самолёти бўлиб, Ҳиндистоннинг Гая шаҳридан Тошкентга учаётган бўлган.

Бизнес-жет экипажи Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (ёқилғи қуйиш) – Жуковский (Москва) йўналиши бўйича парвоз қилаётган эди. Тожикистоннинг Кўлоб аэропортига яқинлашганда радарлардан ғойиб бўлган.

Экипаж 19.05 да фавқулодда ёқилғи қолгани ва Кўлоб аэродромига қўнишга қарор қилингани ҳақида хабар берган. Кейинчалик, битта, кейин эса иккинчи двигателнинг ишдан чиққани айтилган. Самолёт бортида 6 киши — 2 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+