platina.uz

Татар расмийларига ўзбек тилини ўрганиш тавсия этилди

Иқтисодчи Наталя Зубаревич мутасаддиларга мурожаат билан чиқди. 

Жамият
19 январь, 18:42
Татар расмийларига ўзбек тилини ўрганиш тавсия этилди

Россиялик иқтисодчи Наталя Зубаревич татаристонлик амалдорларга ўзбек тилини ўрганишни тавсия қилди.

Унинг таъкидлашича,Татаристон ҳукумати, умуман, Россия ҳеч бўлмаганда 2020-йилларнинг охиригача ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал қила олмайди.

“Бу ҳақда бирон (ишчи кучини кўпайтириш) нарса қилиш энди иложсиз. Энг ёмони, инвестицион жозибадор ҳудудлар учун бу ривожланиш йўлидаги асосий тўсиқдир. Аёллар фарзанд кўрмаяпти”, - деди у Қозонда республика инвестицияларни ривожлантириш агентлиги йиғилишида сўзлаган нутқида.

Зубаревич муаммони мамлакат аҳолисининг демографик тузилишининг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳлади. Россиядаги мавжуд меҳнат бозори ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал эта олмаяпти.

Иқтисодчи мутасаддиларга “Ўзбекистонга нигоҳ ташлашни” таклиф қилди. “Ўзбекистон кадрлар сифати борасида Тожикистондан яхшироқ", деди Зубаревич хоним. Шу билан бирга, у чет элликлар оилалари билан келса ижтимоий харажатлар ортиб бориши ҳақида огоҳлантирди.

“Қисқаси, сиз энди Россияда ишчи топа олмайсиз. Уни Кавказдан топиш ҳам ўзини оқламайди. Ўзбекистонликлар эса бир нечта йиғиш заводларини, жумладан, корейслар билан ҳамкорликда ҳам қуришга муваффақ бўлдилар. Шунинг учун ўзбек тилини ўрганинг, бу сизга осон”, — деди иқтисодчи Татаристон расмийларига.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+