Россиядаги минтақада тартибсизликлар: собиқ депутат хавотирли баёнот берди
Ҳодисада Россиянинг ҳудудий яхлитлиги бўйича таҳдидлар янгради.
Бошқирдистонда блогернинг қўлга олинишидан оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Натижада Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистон бўйича тергов бошқармаси Баймак шаҳрида содир бўлган оммавий тартибсизликлардан кейин Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича иш қўзғатди.
Тўққиз киши тартибсизликлар сабаб қўлга олинган.
Россия Тергов қўмитаси расмий Телеграм-каналида эълон қилган маълумотларга кўра, Жиноят кодексининг 212-моддаси ("Оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва иштирок этиш"), шунингдек 318-моддаси ("Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш") ,билан иш қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Бошқирдистон аҳолисини Баймак туман суди яқинида норозилик акцияси ташкил этишга чақириқлар тарқатилган. Тўполонларга террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган блогер Фаил Алчинов устидан ўтказилган суд жараёни сабаб бўлди. Алчинов Украина уруши, шунингдек, меҳнат муҳожирлари ҳақидаги нохуш гаплари учун айбланганди.
Мувофиқлаштирилмаган намойиш иштирокчилари Алчиновни озод қилишни талаб қилишди. Улар полиция билан тўқнаш келишди. Полиция уларни тарқатишда кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланган.
Россия давлат думаси собиқ депутати Илья Пономаревнинг тахмин қилишича, намойишлар Россиянинг бошқа минтақаларига ҳам тарқалиши мумкин. У Ёқутистон, Тува, Бурятия каби ҳудудларни мисол қилиб келтирган.