НАТО адмирали Россия билан уруш хавфини эълон қилди
Унинг айтишича, алянс яқин 20 йилда можарога тайёр туриши керак.
НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари яқин 20 йил ичида Россия билан уруш бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Голланд адмирали Роб Бауэрнинг айтишича, алянс тинч яшашда давом этишини оддий деб ҳисобламаслиги ва Россия билан урушга тайёргарлик кўриши керак.
Бауэр пайшанба куни тушдан кейин журналистлар билан суҳбатлашди, унинг сўзлари Британиянинг Daily Telegraph нашрининг жума кунги сонида тўлиқ иқтибос қилинган бўлиб, унинг бош саҳифасида “НАТО келгуси 20 йил ичида Россия билан уруш ҳақида огоҳлантиради” сарлавҳаси билан чиққан.
“Биз тушуниб етишимиз керакки, тинч-тотувликда яшаяпмиз, бу оддий нарса эмас. Биз Россия билан зиддиятга тайёрланяпмиз", - дея Бауэрнинг сўзларини келтиради Telegraph мухбири.
У Швеция расмийларини фуқароларни урушга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантиргани учун олқишлади. “Биз шу ердан бошлашимиз керак. Ҳамма нарсани режалаштириш мумкин эмаслигини ва яқин 20 йилда ҳаммаси мукаммал бўлмаслигини англашдан келиб чиқиб ҳаракат қилиш керак”, деди адмирал.
Келаси ҳафтада НАТО “Steadfast Defender 2024” кенг кўламли машғулотларини бошлайди, унда 90 мингга яқин аскар (жумладан, 20 минг британиялик) иштирок этади. Ушбу машқлар май ойига қадар давом этади.